Коронавирус инфекциясини юқтирганлар 33 нафарга етди

0

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Айни пайтга келиб, коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди.

 

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

xs.uz

loading...