Мутахассис изоҳи: «Бутун дунёда коронавирус касаллиги ҳақида тарқалаётган маълумотлар қанчалик асосли?»

0

«Биз Хитой давлатида вазият мураккаблашган кундан буён ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйганмиз, – дейди Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков. – Ушбу маълумотларни АҚШдаги Жон Хопкинс университетидан оламиз. Ушбу маълумотлар ҳар куни икки маротаба Ўзбекистонга келади ва шу орқали дунёдаги ушбу касаллик билан боғлиқ вазиятдан бохабар бўлиб турамиз ва шунга монанд чораларни кўрамиз.

Хусусан, 2020 йилнинг 20 мартида соат 09:00 ҳолатига кўра, дунёнинг 160дан ортиқ давлатида ушбу касаллик аниқланган ва бутун дунёда ушбу касалликка чалинганлар сони 244 мингга етди.

Касаллик авж олиши бўйича Италия карвонбошилик қилмоқда. У ерда бир куннинг ўзида 5300 дан кўпроқ беморлар аниқланган. Ундан кейин Германия, Испания, Англия давлатлари турибди. Бутун дунё бўйича бир кунда 25 мингдан зиёд фуқаро ушбу касалликка чалинмоқда».

Koronavirus Info

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here