Пеле ҳозирги кундаги энг яхши футболчи кимлигини айтди, бу Месси эмас

0
Футбол тарихидаги афсона Пеле Looted YouTube каналига берган интерьвюсида айни вақтдаги дунёнинг энг яхши футболчиси бўйича берилган саволга жавоб берди, дея манба келтиради СА.

– Бугунги кундаги энг яхшиси Криштиану Роналду деб ўйлайман, у энг барқарори. Албатта, Месси ҳақида ҳам унутиш мумкин эмас.

Футбол тарихидаги энг кучлиси? Бу қийин савол. Сиз Зико, Роналдиньо ва Роналдулар ҳақида унута олмайсиз… Европада эса бу Беккенбауэр, Кройфф… Ўйлайманки, уларнинг энг зўри Пеле бўлганди. Нимага? Чунки ҳамма уларни мен билан таққослайди, – дейди Пеле.

Пеле Бразилия терма жамоаси таркибида уч карра Жаҳон чемпиони бўлган ва терма жамоада 77та гол билан энг яхши тўпурар саналади. Бундан ташқари, у бир неча бор футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири сифатида тан олинган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here