Президент ва Бош вазир чегара постига ниқоб тақиб бордилар

0

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилгани ва пойтахтда коронавирус пандемияси туфайли карантин ўрнатилиши муносабати билан ташкил этилган Жибек йўли қишлоғидаги 6-сонли назорат-ўтказиш пунктини кўздан кечирди. Унга Ҳукумат раиси Асқар Мамин ҳамроҳлик қилди. Гап шундаки, Давлат раҳбари ва унг ҳамроҳлик қилувчилар назорат-ўтказиш пункти ниқобларда ташриф буюрган.

Давлат раҳбари шаҳар ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг карантин режимини таъминлашга тайёрлигини ҳар томонлама юқори баҳолаган.

Президент пойтахт ҳокими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар ва мудофаа вазирларининг коронавирус инфекциясига қарши кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумотларини эшитган.

Пандемияга қарши курашда мамлакат тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатини қайд этган давлат раҳбари уларга миннатдорлик билдирди ва иш ҳақи ва мукофот пулларини ўз вақтида тўлаш муҳимлигини таъкидлади.

Бош вазир Асқар Маминга мурожаат қилиб, Қосим-Жомарт Тўқаев жаҳоннинг ўта ноқулай шароитларида иқтисодиётни бошқаришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратди.

qalampir.uz

loading...