Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи йўлда Damas ёниб кетди

0

19 март куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Нурафшон автомобиль йўлининг 22-километрида Damas автомобили ёниб кетди.

Соат 17:30 ларда ҳайдовчи Б.А. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган.

«Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси салони ва техник қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

loading...