Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 21 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугунги кун бир умр хотирангизда қолиши аниқ. Бадавлат бир инсон сизга катта бир ишда ҳамкорлик таклиф этиши кутилмоқда. Агар шундай бўлиб чиқса, пичоғингиз мой устида деяверинг. У инсонни текшириб кўришни хаёлингизга ҳам келтирманг. У билан анчадан бери таниш чиқасиз. Ёлғизлардан кимдир кўчада собиқ севгилисини учратиб қолиши мумкин. Бу шахсий ҳаётингиздаги энг ёрқин ҳодиса бўлиб қолишига сира шубҳа йўқ. Балки ўтмишга қайтиб иш кўриш хайрли чиқар? Буни келажак кўрсатади албатта.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

21 март куни ижодий салоҳиятингизни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда намойиш этишингиз талаб қилинади. Шу нарса сизга яқин келажакда буюк имкониятлар дарвозасини очиб беради. Севишганларнинг куни туғади. Улар ҳам порлоқ ҳаёт сари талпиниб чарчашмайди. Кечқурун уйдаги, рўзғордаги икир-чикирлар, муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилинг. Ортга сурсангиз кейин ўзингизга бош оғриқ бўлади. Тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юринг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Янгиликлар, мўъжизалар саройининг шундоқ бўсағасида турибсиз. Улар нафақат иш, балки шахсий ҳаётингизни ҳам байрамга айлантира олади. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун танлаш имкониятларингиз бисёр бўлади. Ўз идеалингиздаги инсонни улар орасидан адашмасдан топа биласиз. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан бири асабингизга ўйнаши мумкин. Молиявий масалада бўлмағур гапларни гапирса керак. Эътибор қилманг. Бугун моддий аҳволингиз жуда яхши ҳолатда бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

21 мартда муҳаббат масаласини четга сура турган ҳолда фақат иш ҳақида ўйлашингиз талаб этилади. Агар алданган бўлсангиз, шаънингиз ҳақоратланган бўлса ҳам чидашингизга тўғри келади. Техник ишларни у қадар яхши билмасангиз ҳам, барибир ҳаракат қилишингиз зарур. Бугун қўшимча даромад келтирувчи техника билан боғлиқ ишни таклиф қилишлари кутилади. Оилалилардан кимдир жуфти билан жанжаллашиб қолиши эҳтимолга яқин. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ёлғиз қолиш баъзида руҳан тетиклашишингизда ёрдам беради.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугун арслон буржи остида таваллуд топганлар ҳам қувонч, ҳам ташвишлар орасида бўлишади. Кайфиятингизда позитив етишмаслиги кутилади. Агар биринчи навбатда пул масаласи кўндаланг турса, хафақонликларни ўзингиздан нари ҳайдаб солинг. Кўпроқ пулга эга бўлсангиз, кўпроқ харидлар қиласиз. Спортчиларни бугун адреналин етишмасдан хит қилиши мумкин. Шу сабабли мусобақаларда иштирок этсангиз, ёки машғулот ўташга ошифта бўлсангиз, жароҳат олишдан сақланинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

21 март куни дангасалик, эринчоқлик деган балоларни четга суришингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда ҳамкасбларингиз сиз оладиган мукофотни ҳам илиб кетади. Аёллар ва қизлар бугун вақт топиб ташқи қиёфасига зеб беришса ҳам зиён қилмайди. Бугун терини ёшартириш, соч турмагини ўзгартириш, йога ва оддий спорт турлари билан шуғулланиш фойдали кечади. Тўғри, бунинг учун анча-мунча пул сарфлайсиз. Лекин ишлашдан мақсад ҳам шу-ку. Тўғри эмасми?

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугун режаларингиз борки, барчасини жанговар ҳолатга келтириб қўйишингиз сўралади. Айнан улар ишхонангиздаги мартаба ва лавозимингиз ошишини таъминлайди. Атрофдагилар билан мулоқотда ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Бўлар-бўлмас мавзудаги баҳслар сизга наф келтирмайди. Бунинг ўрнига фақат зиён етказади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни эҳтиёт қилинг. Сизлар худди қўш кабутарларга ўхшайсиз. Ишқилиб айрилиқ орангизга раҳна солмасин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

21 март сиз учун фикрлаш ва шубҳаланишлар кунига айланади. Кун давомида йога билан шуғулланинг, машғулотлар залига боринг, бассейнда чўмилинг. Барчаси саломатлигингиз мустаҳкамланиши учун жуда катта фойда беради. Бугун хаёлпарастларнинг ҳам омади чопади. Анчадан бери миянгизда сақлаб келган орзулардан бири ҳақиқатга айланади. Молиявий соҳада сабрли бўлишингизга тўғри келади. Бошқачароқ айтганда, бойиб ҳам кетмайсиз, пулсиз ҳам қолмайсиз. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун сиз биринчи навбатда узоқ вақт тоза ҳавода пиёда сайр қилишингиз керак. Офисдаги иш иммунитетингизни тушириб юбораётгани тайин. Тоза ҳаво бу муаммони ижобий ҳал қилишда ёрдам беради. Тадбиркорлар бирданига бир нечта лойиҳани ўз фойдасига ҳал этиш орқали яхшигина даромад олишлари эҳтимолдан холи эмас. Оддий ходим бўлиб ишлайдиганлардан кимлардир лавозими ошишига шахсан гувоҳлик қилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

21 март куни ишхонангиздан эртароқ кетиш ҳақида ўйламанг. Сиздан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблар ишингиздан нуқсон топадиган бўлса, жойига ўтқазиб қўйинг. Бўшашманг, ишдан қочманг. Ҳали пенсияга чиқишингизга анча бор. Ҳали қанча тоғлардан, довонлардан ошиб ўтишингиз керак бўлади. Кўпчилик бугун баҳор келиши муносабати билан уй таъмирини бошлаб юбориши кутилмоқда. Аммо таъмирни профессионалларга ишонсангиз яхши бўларди.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Ҳашаматни, қулайликни ўзингиз учун ўзингиз яратасиз. Агар ярата билсангиз, узоқ вақт ошиғингиз олчи бўлади. Кун мобайнида жанжалли вазиятлар, муаммолар кўп бўлади. Ҳаракат зўр бўлса, сиз учун улар чикора. Ёлғизлар учун шахсий ҳаётини йўлга қўйиш масаласида жуда имконият кўп. Улар орасидан ўзингизга тўғри келадиганини танлаб олаверинг. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига отланиши мумкин. Ишонинг, сафар романтик тарзда кечади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

21 мартда меҳнат таътилига чиққанлар маданий ҳордиқ чиқариш учун имкониятлар яратиб олсин. Лекин спиртли ичимлик, ташқарида ишқий саргузаштларга берилиш маданий ҳордиқ режасига кирмаслиги керак. Соғлом турмуш тарзига асосланиши лозим. Кинога, театрга тушинг. Ижод кишиларининг ҳам бугун куни туғади. Илҳом парилари фақат сизнинг ёнингизда бўлади. Ажаб эмаски, бугун кечқурун муҳаббат ҳақидаги яна бир буюк асар дунё юзини кўрса.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here