Ўзбекистонда коронавирусга қарши 70 та хатми Қуръон ўтказилади

0

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши 70 та хатми Қуръон ўтказилади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси маълум қилди.

“Мана шундай юқумли хасталикларни тез орада инсоният бошидан аритиш борасида Қуръони Карим, ҳадиси шарифлар ва мўътабар манбаларда дуою тазаррулар ўқиш баён этилган”, дейилади хабарда.

Таъкидланашича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бир қатор хайрия ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жонлиқлар сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонларга ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилиш ишлари йўлга қўйилди.

“Имом-хатиблар ва имом ноиблари томонидан 20 март куни “Нажот сўраш” намозини адо этиб, ибодатлардан сўнг “Солатун ножия”, “Солатун нория”, “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби дуолар, илтижолар қилинади…”, дейилган идора хабарида.

Маълумот учун, ҳозирда дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 200 минг нафардан, ундан вафот этганлар 10 мингдан ошиб кетди. Вирусдан шифо топганлар 88 мингдан зиёдроқни ташкил қилади. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар ҳозирча 23 нафарни ташкил қиляпти.

qalampir.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here