ИСИРИҚ ИНФЕКЦИЯНИ ЎЛДИРИШДА ТЕНГСИЗДИР…

0

 

Қадим-қадимлардаёқ ота-боболаримиз исириқни минг дардга даво ўсимлик сифатида жуда қадрлашган. Табиблар беморни исириқ тутуни ёрдамида даволаган.

Исириқнинг турлари кўп. Аммо бизга маълум бўлгани фақат тоғли ҳудудларда етиштирилади. Исириқнинг орқасидан деҳқонлар яхшигина даромад ҳам кўришади.

Исириқнинг бўйи 50-70 сантиметргача етади. Илдизлари эса 2-3 метр чуқурликкача киради. Исириқ май ойида гуллайди ва кузда барг тўкади.

Исириқ юрак хасталиклари, астмага қарши, шамоллаш, грипп каби хавфли инфекцияларга қарши шафқатсиз курашади. Агар бугунги кун ҳақида гапирсак, коронавирусга қарши энг фойдали дори воситасини ўтай олади. Қолаверса, унинг инфекцияни ўлдириш хусусиятлари аллақачонлар қайта-қайта исботланган.

Исириқ ажойиб антидепрессант. Сил касалининг душмани. У қон босимини туширади. Лекин ҳаддан ташқари исириқ ҳидини ҳидлаш бош айланишига ҳам олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Ундан тиббиётда астмани даволашда ҳам кенг фойдаланишади. У юрак мушаклари фоалиятини яхшилайди, организмда зардоб ишлаб чиқарилишини меъёрда сақлаб тура олади. Исириқ оғриқ қолдирувчи, тинчлантирувчи, антисептик, организмдаги қуртларни тушириш, зардоб ҳайдаш, сийдик ҳайдаш каби хусусиятларга эга. Фақат ундан меъёрида фойдаланиш керак, вассалом.

 

 

loading...