COVID-19 инфекцияси таниқли инсонларни ҳам четлаб ўтмай қолмади. Коронавирусни юқтирган машҳурлар билан танишинг:
Альбер II – Монако қироллиги князи (карантинда, ҳозирда аҳволи яхши)
Микел Артета – “Арсенал” футбол клуби бош мураббийи (карантинда, ҳозирда аҳволи яхши)
Том Хэнкс – америкалик актёр, унинг аёли Рита Уилсон ҳам касалликка чалинган эди. Бироқ, кўп ўтмай уларга шифохонадан жавоб берилган (тузалган, ҳозирда аҳволи яхши)
Жастин Трюдо – Канада бош вазири, рафиқаси Софи Грегуар-Трюдо коронавирусга чалингани сабаб, изоляцияга олинган (карантинда, ҳозирда аҳволи яхши)
Идрис Эльба – британиялик актёр (карантинда, ҳозирда аҳволи яхши)
Кевин Дюрант – NBA’нинг юлдуз баскетболчиларидан бири (карантинда, ҳозирда аҳволи яхши)
Евангелос Маринакис – “Олимпиакос” футбол клуби президенти (карантинда, ҳозирда аҳволи яхши)
Лоренсо Санс – “Реал” футбол клубининг собиқ раҳбари (шифохонада, ҳозирда аҳволи оғир)
Блез Матюиди ва Даниеле Ругани – “Ювентус” футбол клуби аъзолари (карантинда, ҳозирда аҳволи яхши)
Каллум Хадсон-Одои – “Челси” футбол клуби аъзоси (тузалган, ҳозирда аҳволи яхши)
Дэниэл Дэ Ким – кореялик актёр (карантинда, ҳозирда аҳволи яхши)
Индира Варма – британиялик актриса (уй карантинида, ҳозирда аҳволи яхши)
Ольга Куриленко – украиналик актриса (уй карантинида, ҳозирда аҳволи яхши)
Кристофер Хивью – норвегиялик актёр (уй карантинида, ҳозирда аҳволи яхши)
Рейчел Мэтьюз – америкалик актриса (уй карантинида, ҳозирда аҳволи қониқарли)
Акмурзаев Элдор тайёрлади