Расман: Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг Нью-Йоркда ўтказилмайди, беллашув қолдирилиши ҳам мумкин!

0
UFC 249 турнири доирасида енгил вазн чемпионлиги учун ўтиши керак бўлган Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Тони Фергюсон ўртасидаги беллашув Нью-Йоркда бўлиб ўтмайди. Бунга коронавирус пандемияси сабаб бўлган.
“Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги тўқнашувнинг ўтиши ҳали ҳам ўз кучини сақлаб қолган, жанг бўлади. Беллашув ўтказилади – балки томошабинларсиздир ва нима бўлишидан қатъий назар, турнир АҚШда ўтказилмас, аммо бу жанг бўлиб ўтади”, дея қайд этган ташкилот раҳбари Дана Уайт.
Маълумот ўрнида, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 8 мингдан ошган. Ундан вафот этганлар эса 125 нафарни ташкил этмоқда.
Айрим манбаларга кўра, 18 апрель кунига режалаштирилган Нурмагомедов – Фергюсон жанги ўтказилмаслик эҳтимоли ҳам бор. Шунингдек, ушбу баҳс Саудия Арабистонига кўчирилиши мумкинлиги айтилмоқда.
loading...