УКРАИНАДА КОРОНАВИРУСДАН 600 МИНГ КИШИ ҚУРБОН БЎЛИШИ МУМКИН ЭМИШ…

0

 

Украина ҳукумат раҳбарлари коронавирус тобора кенг тарқалиб бораётганини ҳисобга олиб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинишини режалаштиришмоқда. Шу ҳақда Украина ички ишлар вазири ўринбосари Антон Геращенко таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, коронавирусни 1918-1919 йиллардаги Испания гриппи эпидемиясига таққослаш сира нотўғри бўлмас экан. Агар коронавирусга Украинада 10 млн одам чалинадиган бўлса, камида 500-600 минг киши оламдан ўтиши кутилади.

— Карантин орқали вирусни тўхтатиш имкони бўлмаса, — деди Геращенко. — Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур бўламиз…

Шу йил 20 март куни Украина ҳукумати фавқулодда чақирилган мажлис давомида Киев, Днепропетровск, Ивано-Франковск вилоятларида фавқулодда ҳолат жорий этилишини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра ҳозирга қадар Украинада жами 41 киши коронавирус юқтирган. Икки бемор ҳалок бўлган.

Лента.ру

loading...