ЎЛИМИДАН СЎНГ 67 ЙИЛ ЎТИБ СТАЛИНГА АНИҚ ТАШҲИС ҚЎЙИЛДИ…

1

 

Яқинда Халқаро олимлар гуруҳи собиқ советларнинг Лениндан кейинги даҳоси Иосиф Сталинга у ўқиган китобда қолган бармоқ излари асосида аниқ ташҳис қўйишди. Шу ҳақда олимлар гуруҳи аъзоларидан бири Глеб Зильберштейн айтиб берди. Ташҳисга кўра, Сталин «подагра» хасталигидан азобланган экан. Маълумки, бу хасталик жараёнида бўғимлар ва терининг чидаб бўлмас даражада қаттиқ оғриши, организмда моддалар алмашинув жараёни бузилиши кузатилади. Сталин ушбу хасталикка қарши лития кимёвий моддаси аралаштирилган махсус дори воситасини қабул қилган.

Дарвоқе, Сталин тирик пайтида Алексей Толстойнинг «Иван Грозный» асарини кўп ўқиган экан.

Эслатиб ўтамиз, Сталин 1953 йил 5 март куни гипертония ва атеросклероз туфайли мияга қон қуйилиши оқибатида оламдан ўтган.

 

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.