Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 22 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугунги кунингиз нафақат баҳорий, балки жуда қувончли кечиши кутилмоқда. Сиз юрадиган ҳар бир сўқмоқ фақат ғалаба манзилига олиб боради. Шахсий ҳаётда ёлғизлар рақибларнинг қаршилигига дуч келишлари мумкин. Лекин бу қўрқинчли эмас. Сиз ажойиб бир инсонга кўнгил қўйгансиз. Унга ҳар тарафдан назар ташлашади, ўтли боқишади. Уни рашк қилманг. Рашк ожизларга хос хусусият. Сиз хурсанд бўлинг. Шундай гўзалликка етиштиргани учун Оллоҳга шукр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

22 март куни сизни ширин ва мазмунли суҳбатлар, интернет тизимида ёзишувлар кутади. Бир сўз билан айтганда, кунингиз зерикарли кечмайди. Аммо асосий ишларни ҳам унутиб қўймаслигингиз керак. Агар бор куч ва имкониятларни ишга солмасангиз, молиявий аҳволингизни кўнгилдагидек даражада яхшилай олмайсиз. Тери қисмида муаммоси борлар косметика салонига чиқиб келишлари тавсия этилади. Фақат жарроҳлик амалиётига розилик берманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Эрталабданоқ тақдирнинг ажойиб совғасига эга чиқишингиз эҳтимолга яқин. Совғани аслида суюкли инсонингиз ҳадя этади. Хурсанд бўласиз, шукр қиласиз. Дам олиш куни бўлишига қарамай, ишга зўр берувчилар ҳузурини кўришга ҳам ҳақлидирлар. Куннинг иккинчи ярмида айримларни сердаромад ишда шерикчиликка таклиф этишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг. Турли инфекциялар юқтиришдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

22 мартда зерика бошлайсиз. Дўстларингизни соғинаётганингизни ҳис этасиз. Бирга ўтирган, суҳбатлашган, хурсандчилик қилган лаҳзалар ёдингизга тушади. Аммо орадан кўп вақт ўтди. Дўстларнинг кўпчилиги оилали, бола-чақали бўлиб кетишди. Оила қурмаганлар бир нечта оғир вазиятларни бошдан ўтказиши кутилмоқда. Улардан ўтиб олишнинг ўзи мушкул. Яхшиси психологга мурожаат этинг. Шунда вазиятни қалтислаштирмайсиз. Хатоликларга йўл қўймайсиз.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Агар бир жойда ўтирганча тақдирдан мўъжиза кутсангиз, ҳеч нарсасиз қолиб кетасиз. Хаёлан еттинчи осмонларда парвоз қилиш бугун учун эмас. Бугун ҳаётга, масалага реал кўз билан боқишингиз зарур. Экскурсиялар, семинарлар ва оммавий тадбирлар яхши ўтиши мумкин эди. Бироқ уларни амалга оширишнинг имкони йўқ. Дам олиш кунилигидан фойдаланиб, уйда вақт ўтказганингиз маъқулроқ. Аёллардан кимлардир азалий орзусидаги кўйлакни айнан бугун харид қилиш бахтига муяссар бўлади. Буюрсин. Олис сафарга отланишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Коронавирус юқтиришингиз хавфи бор.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

22 март куни аъло кайфиятда, хотиржамликда вақт ўтказасиз. Дўстлардан бири эрталаб қўнғироқ қилиб зиёфатга таклиф қилиши мумкин. Борманг. Ҳозир зиёфатга борадиган вақт эмас. Бунинг ўрнига пул топиш ҳаракатида бўлсангиз, шундан фойда. Тадбиркорларнинг айримлари бугун куннинг иккинчи ярмида катта пулга чув тушиб қолишлари кутилади. Рақобатчи бўлса алам қилмасди. Яқин ҳамкорлар чув туширишади. Мана шуниси ёмон-да.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Бугунги кунингиз югур-югурлар, жисмоний меҳнатга бой бўлиши мумкин. Аммо шунча ишнинг орасида дам олиш, истироҳат қилиш учун фурсат топса бўлади. Бемалол ўтириб, севимли таомларингиздан бирини тановул қилгачгина қайтадан иш бошланг. Юрган йўлингизда овқат чайнашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу организмингизга жиддий зиён етказади. Моддий аҳволингизни қатъий назорат остига олмас экансиз, охири инқироз билан тугаши ҳеч гап эмас. Агар кун давомида яхши даромад қилсангиз, бир қисмини яхши кунлар учун асраб қўйинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

22 мартда хаёлан бўлса-да, ҳаётингизнинг ҳар жабҳасини синчиклаб кўздан ўтказинг. Агар қаердадир, қайсидир соҳада хатоликларга йўл қўйсангиз, дарҳол бу хатони тузатишга ҳаракат қилинг. Кимки бугун астойдил, чин кўнгилдан чиқариб меҳнат қилса, нафақат мўмай даромад олади, балки етарлича тажрибага ҳам эга чиқади. Бундан ташқари, сизга иш берганлар мукофотини ҳам ҳадя этади. Спорт билан шуғулланадиганлар машғулотлар давомида жиддий жароҳат олишдан сақланишлари лозим.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталаб илкис олдинга интилсангиз, ишда ҳам, бошқа жабҳада ҳам ҳаммани ортда қолдириб кетасиз. Ҳаммаси сизнинг интилишингиз, азартингизга боғлиқ. Шахсий ҳаётда худбинликларга йўл қўйишдан сақланинг. Бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етказиши мумкин. Майли, жуфтингиз кўнглингизга оғир ботадиган гап гапиргандир. Қўл силтаб қўя қолинг. Кечқурун баъзилар шахсий иш билан яқин манзилга сафар қилиши мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

22 март куни ўзингизда мавжуд истеъдодларни ўзгаларга намойиш этишдан, кўз-кўзлашдан сира уялманг. Тез орада улар сизга жуда асқотиши мумкин. Харидларни амалга ошириш жараёнингизда яхшигина бонусларга эга бўлишингиз кутилади. Куннинг иккинчи ярмида кекса ва хаста қариндошлардан хабар олинг. Керак бўлса, уларга моддий ёрдам кўрсатсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Оллоҳ албатта сиздан рози бўлади иншооллоҳ. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугун уйқудан кайфиятингиз тушкунроқ ҳолатда уйғонишингиз мумкин. Шундай ҳолат асосан ижод кишиларида кўпроқ кузатилиш эҳтимоли бор. Илҳом парилари дафъатан қалбингизга ташриф буюради шекилли. Сира қайғуга ботманг. Худди шундай лаҳзаларда шедевр асарлар яратилади. Баъзи дўстларимизга яқин дўстлари ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин. Моддий кўмак сўрашса керак. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

22 мартда балиқ буржи остида таваллуд топганлар умиднинг илиқ денгизида суза бошлашади. Айримларга кун давомида саломатлиги панд бера бошлаши мумкин. Бу ёқимсиз вазият қайсидир жуда муҳим бир ишни бажараётганингизда кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун аёллар, қизлар гўзаллик салони, косметолог қабулига чиқиб келиш имконига эга бўлишади. Терингизни ёшартиринг ва дунёнинг энг гўзал аёлига айланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...