ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН ТАЛАБИНИ БУЗГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ…

0

 

Шу ҳақда республика адлия вазирлиги расман огоҳлантиради. Агар илгари карантинга туширилган шахслар ўзбошимчаларча ташқарига чиққан ва жамоат жойларида бемалол юра олган бўлса, энди бу ҳаракатлар жазоланади. Шу соҳада президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам миллий гвардия ҳамда ички ишлар вазирлигига карантинга амал қилинишини қатъий назоратга олиш вазифасини топширди.

Карантин талабларини бузганлар, инфекция кенг тарқалишига сабабчи бўлганлар:

— 11 миллион 150 мингдан 22 миллион 300 минг сўмгача миқдордаги жаримага тортилади;

— Айрим ҳуқуқлардан 5 йилгача муддатга маҳрум этилади;

— 2 йил муддатгача бўлган аҳлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилади;

— 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

— 3 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоларига тортилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар республикамизда коронавирус юқтирганлар сони 37 кишига етди.

 

loading...