ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

САРИМСОҚ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Ботаника нуқтаи назаридан қараганда, саримсоқ пиёзнинг қариндоши саналади.

2. Саримсоқнинг ватани Ўрта Осиё ҳисобланади. Уни 5 минг йил олдин ҳозирги Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудида етиштира бошлашган.

3. Саримсоқ пояси бир ярим метргача узунликка эга бўлади.

4. Франциянинг Гасконь вилоятида «турен» деб номланган саримсоқли шўрва пиширишади.

5. Саримсоқ расман шифобахш ўсимликлар қаторига қўшилмаган. Лекин халқ табобатида у жуда кенг қўлланилади.

6. Дунёда энг кўп саримсоқ истеъмол қилинадиган давлатлар Хитой, Корея ва Италиядир.

7. Қадимий Ҳиндистонда саримсоқ доривор ўсимлик сифатида кенг қўлланилган. Аммо ўткир ҳиди туфайли уни истеъмол қилишмаган.

8. Саримсоқ таркибида антибиотиклар кўпчиликни ташкил этади.

9. Ит-мушуклар учун саримсоқ заҳарлидир.

10. 2009 йили Хитойда чўчқа гриппи кенг тарқалди. Бу дардга саримсоқ шифо бериши маълум қилингач, саримсоқнинг нархи 40 баробаргача кўтарилиб кетди.

11. Саримсоқ ўта хавфли бактерияларни ҳам ўлдириш хусусиятига эга.

12. Қадимда ёвуз руҳлар, жинлар саримсоқ ҳидидан қўрқади деб ўйлашган. Шунинг учун ҳамма ўз уйида албатта саримсоқ асраган.

13. Қадимий Римда ҳарбийларга доимий равишда саримсоқ едиришган. Бу нафақат саломатлигини яхшилаши, балки ҳарбийга қўшимча куч, матонат ато этишига ишонишган.

14. 1720 йили саримсоқ бутун бошли Францияни балодан асраб қолган. Ўшанда Францияга ўта хавфли ўлат кириб келган. Уни фақат саримсоқ ҳамда уксус аралашмаси ёрдамида йўқ қилишган.

15. Американинг Чикаго шаҳри ҳиндулар тилидан таржима қилинганда, «ёввойи саримсоқ» маъносини беради.

16. Саримсоқ таркибидаги антибиотиклар шарофати билан иммунитетни кўтаради ва қонни суюлтиради.

17. Саримсоқ витамин, минералларга бой. У калий, темир, кальций, магний, марганц, цинк кабиларнинг хазинасидир.

18. Олимларнинг айтишига кўра, кўп саримсоқ истеъмол қиладиганлар юрак касалига йўлиқмас экан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...