АНГЕЛА МЕРКЕЛЬ СУПЕРМАРКЕТГА ТИББИЁТ НИҚОБИСИЗ КЕЛДИ…

0

 

Германия телеканалларида мамлакат канцлери Ангела Меркель «Hit Ullrich» супермаркетига тиббиёт ниқоби тақмасдан келганини намойиш этди. Меркель хоним аравачага бир неча шиша шароб, ҳожатхона қоғози ва душ учун мўлжалланган гел солган кўйи ҳаракатланаётганди. Ваҳоланки, Германияда коронавирус юқтириш сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Аммо Меркель коронавирусга қарши худди шундай кўринишда кураш олиб боришини таъкидлаб ўтди. Депутатлар, журналистлар, ҳукумат аъзолари эса канцлернинг ушбу ҳаракатини қораламоқда.

— Давлат раҳбарларининг ўзи коронавирусга қарши кураш талабларини адо этмаса, фуқаролардан нима кутиш мумкин? — дейишмоқда депутатлар. — Бу туришда коронавирусни йўқ қилиб бўлмайди-ку!

Ҳозирги кунда Германия бўйича коронавирус юқтирганлар сони 22, 1 минг кишидан иборат бўлди. 76 киши ўлим топди.

 

loading...