АНГЛИЯДА УРҒОЧИ ИТ 20 ТА КУЧУК БОЛАСИНИ ДУНЁГА КЕЛТИРДИ…

0

 

Англияда истиқомат қилувчи Эмбер Риснинг айтишича, 2 ёшли “Кали” лақабли урғочи бульдоги 20 та кучукчани дунёга келтирибди.

Аслида ит илк бор ҳомиладор бўлган. УЗИ га олиб борганда 8 тагина кучукчаларни кўрсатишганди. Лекин туғруқ жараёни бошлангач, аёл ҳайратдан ўлаёзди. Саккизинчи кучук туғилгач, Эмбер хоним энди тўхтаса керак деб ўйлаганди. “Кали” эса туғишда давом этди. 12- боласини дунёга келтиргандан кейин Кали тўхтади. Аёл дарров уни яна ветеринарга олиб борди. Ўша ерда тағин 8 та кучукчани туғиб берди. Афсуски, 20 та кучукдан 9 таси ҳалок бўлди. Ҳозир Эмбер Рис тирик қолган бульдогчаларга алоҳида исмлар танламоқда.

loading...