МУШУК ҲАҚИДА БИЗ БИЛМАГАН ҲАҚИҚАТЛАР…

0

 

Петербург олимларининг фикрича, мушуклар аслида уй жониворига айлантирилмаган. Бундан 9 минг йиллар олдин улар одамлар билан яшашга қарор қилишган ва ўзларини уй жониворига айлантиришган. Зоопсихолог Елена Мельникованинг айтишича, мушуклар одам тилини тушунишади. Фақат одамлар учунгина миёвлашади. Ўзаро ё ҳид, ёки турли ишоралар ёрдамида мулоқот қилишади.

Мушукнинг яна бир биз билмаган қобилияти шундаки, агар эгасидан ўзи севган таомни сўрамоқчи бўлса, у ўзини ҳимоясиз, бечораҳолга солади. Шундай қиладики, эгаси унинг хоҳишини бажаришга мажбур бўлади.

Мушуклар ҳақидаги яна бир ҳақиқат шуки, агар у хўжайини ёки хўжайкасини қаттиқ севса, дардини, оғриқларини ўзига олади. Аниқроғи, эгасининг организмига кириб олган негативни тортиб олиб кейинчалик силтаниш ва қашланиш орқали нарига итқитади. Шундай ҳолатлар борки, эгасини жондан ортиқ севса, эгаси оғир хасталикка чалинган бўлса, ўлимни мушук ўз бўйнига олади ва эгасини худонинг қудрати билан асраб қолади.

Олимлар тағин бир ҳақиқатни ўз тадқиқотлари ёрдамида юзага чиқаришган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатганки, мушукнинг урғочиси ажойиб физик экан. Эркаги эса лирик хусусиятга эга. Яъни, эркак мушук фикрлаш ва одам тилини тез ўзлаштиришда урғочидан устун туради.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here