«Реал»нинг собиқ президенти коронавирус туфайли оламдан кўз юмди

0
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ президенти Лоренсо Санс 76 ёшида вафот этди, дея манба келтиради СА.

У 17 март куни коронавирус шубҳаси билан шифохонага ётқизилган, орадан кўп ўтмай мазкур гумон ўз тасдиғини топган эди.

Санснинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, у «Реал»ни 1995-2000 йилларда бошқаргани, 2006-2010 йилларда «Малага» клубига хўжайинлик қилганига гувоҳ бўламиз.

Таъкидлаш лозимки, униг бошқаруви даврида «қироллик клуби» Еврокубокларда 32 йиллик танаффусдан сўнг еттинчи ва саккизинчи (1998, 2000) чемпионлигини тантана қилганди. Шунингдек, «қаймоқранглилар» Санс даврида бир мартадан Ла Лига (1996/97) ва Қитъалараро кубокка ҳам (1998) эга чиқишган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here