ШВАРЦНЕГГЕР КАРАНТИН ПАЙТИДА ЭШАГИ БИЛАН БИР ТОВОҚДАН ОВҚАТ ТАНОВУЛ ҚИЛДИ… (ВИДЕО)

0

 

Америкалик машҳур актёр, бодибильдинг устаси Арнольд Шварцнеггер уйида «Виски» лақабли пони ва «Лулу» лақабли мини-эшакча асрашини кўпчилик билса керак. Куни кеча мамлакатда коронавирус туфайли карантин эълон қилиниши баҳонасида шу икки дўсти билан бир товоқдан таом тановул қилишни маъқул кўрди. Ўзининг айтишича, икки жониворга у тайёрлаган салат жуда ёқиб тушибди. Иккаласи ҳам унинг ёнига келиб то товоғидан таом емагунча кетмади. Охирида «Виски» «Лулу» билан шерикчиликда Шварцнеггернинг товоғини ялаб ҳам қўйди.

Америка коронавирус юқтирганлар сони бўйича ҳозир дунёда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, Америкада вирус юқтирганлар сони 26 минг 747 киши, ўлим топганлар 340 кишига етди. Тузалиб касалхонадан чиққанлар 176 кишидан иборат бўлди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here