Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 23 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

23 март куни сиз истакларга бой бўласиз. Қизиғи, нимани истасангиз, ўша истагингиз албатта амалга оша бошлайди. Кун давомида сиздан қачонлардир қарз олганлар қарзини қайтариши кутилади. Аммо дарров дўконга ғизиллашингиз тавсия қилинмайди. Олдин ҳисоб-китоб қилинг. Оилада ўзингизни қайсарона тутишингиз яқинларингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказиши мумкин. Оғир-босиқ бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Кунингиз баҳс, жанжалларга бой бўлиши эҳтимолга яқин. Атрофдагилар билан ҳадеганда айтишавериб безор бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Эмоцияни қатъий назоратда ушлашингиз сўралади. Агар уйда ягона боқувчи ҳисоблансангиз, бугун омадингиз келади. Ишларингизда янада кўпроқ унум кўзга ташланади. Вақт топсангиз, стоматолог қабулига чиқиб келсангиз ҳам зиён қилмайди. Биласизки, тиш оғриғини таблетка билан даволаб бўлмайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

23 мартда негадир уятчан, тортинчоқ одамга айланиб қолишингиз кутилмоқда. Ёлғизлардан кимдир дафъатан ажойиб бир инсонни кўради-ю, ранги оқаринқираб, тили лол бўлади. Йўқ, бундай лаҳзаларда ташаббусни ўз қўлингизга олмасангиз бўлмайди. Тортинчоқлик, қўрқув билан бахтга эришиб бўлмайди. Гарчи биринчи бўлиб мақсадга ўта олмасангиз-да, ҳеч бўлмаса суҳбат узилиб қолишига йўл қўйманг. Оилавий тарзда томорқада ишлашни мўлжаллаганлар бўлса, дўпписини осмонга отаверсин. Бугунги кун улар учун тўлиқ қувонч ва гармония қуршовида кечади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Баъзиларнинг бугун бажарадиган ишини раҳбарлар тортиб олиб бошқа ҳамкасбга топшириши алам қилади. Лекин раҳбарларингиз бекорга бу ишга қўл урмайди. Сизнинг профессионал жиҳатдан янада ўсишингизни исташади. Шуни ҳисобга олиб сизга анча мураккаб вазифани юклашади. Қийналасиз, аммо кўникасиз. Молиявий муаммолар бугун қийинчилик туғдирмайди. Сиз куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилашга эришасиз.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

23 март куни қўл урган ишларингиз унумли, даромадли бўлиши учун астойдил ҳаракат қилишингиз талаб этилади. Фақат дангасаликка йўл қўймасангиз бас. Албатта эзгу мақсадларга етасиз. Айрим дўстларимиз ҳолсизланиш, бош оғриғидан безовта бўлишлари мумкин. Бу кўп сиқилиш туфайлигина юзага келиши мумкин. Ёлғизлар, севишганлар куннинг иккинчи ярмида ёқимсиз вазиятларни бошдан кечиришлари мумкин. Масалага файласуфона ёндашишингиз тавсия этилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Билинг, агар бугун куннинг биринчи ярмида кўпроқ тоза ҳавода пиёда сайр қилиб юрмас экансиз, жисмоний ҳолатингиз тобида бўлмаслиги аниқ. Айниқса, сурункали хасталикка чалинганлар бу қоидага албатта амал қилишлари зарур. Суюкли инсонингизга бугун қўпол ҳазиллар қилишдан сақланинг. Қаттиқ ранжитиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин имкон топилса, сут маҳсулотлари тановули билан чекланинг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

23 мартда ҳашаматни кўнглингиз тусайди. Аммо бунга эриша олмайсиз. Оила аъзоларингиз сизга аввалгидек илиқлик, меҳр бера олмайди. Орангизда кичик бир тўсиқ пайдо бўлганки, айнан сиз уни олиб ташлашингиз лозим. Ишда ҳорғинлик, ҳолсизлик кўзга ташланиши мумкин. Маълум муддат истироҳат қилишингиз керак. Ким молиявий муаммоларни кечга қадар қолдирмай ижобий ҳал этишни истаса, бадавлат танишлар ёрдамига таяниши зарур. Ёки иш жойингиздаги раҳбарлардан ёрдам сўранг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Эрта туриб иш бошламасангиз, ҳар тарафлама ютқазишларга юз тутишингиз турган гап. Айниқса, яқиндагина меҳнат таътилидан қайтганлар астойдил енг шимариб ишга киришсинлар. Токи дам олиш жараёнида сарфланган пулларни тезроқ жойига қўйинг. Аллакимлар суюкли инсони учун куннинг иккинчи ярмида сюрприз ҳозирлашни ният қилган бўлса, тўғри ўйлабди. Сюрприз яқин инсонингизни жуда мамнун этади. Кечқурун баъзилар фавқулодда шахсий иш билан сафарга отланиши мумкин. Шу сафарни ортга сурсангиз яхши эди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

23 март куни асосий вақтингизни муҳим ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда майда-чуйда юмушлар билан бандликка бағишлайсиз. Атрофдагиларнинг миш-мишлари айримларга оғир ботиши мумкин. Миш-мишчиларнинг кимлигини аниқлаб ўз вақтида жойига ўтқазмасангиз, улар тобора ҳаддан ошиб бораверади. Бугун шахсий ҳаёт билан боғлиқ муаммоларни нари сура туринг. Бугун шахсий муаммолар бекорга ташвиш келтиришга ярайди холос. Кечқурун яқинда шахсий бизнесини очганларга омад кулиб боқади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугунги кунингизни ўзингиз, суюклингиз ва мазали таомларга бахшида этишингиз тавсия этилади. Дастурхонга шундай мазали таомлар тортилишини таъминлангки, кўнглингизда баҳор уфурсин. Лекин кечқурун анча мушкул лаҳзаларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Яқинларингиз нафақат бўлар-бўлмас хабарлар билан бошингизни оғритади, рўзғордаги жами муаммоларни ҳам елкангизга юклаб қўйишади. Аммо барибир сиз бахтлисиз. Бахтингизни бировга берманг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

23 мартда озиш истагида юрганлар зудлик билан парҳез бошлашлари зарур. Фақат бу ишни врач маслаҳатига таянган ҳолда амалга оширинг. Мутахассис назоратисиз тутилган парҳезнинг фойдасидан зиёни кўпроқ бўлади. Ишда истакларингиз ва ҳаракатларингиз уйғунлигини сақлаб қолинг. Кечқурун биринчи навбатда тоза ҳаво сайрини амалга оширинг. Баъзиларнинг хонадонига кечқурун азиз меҳмонлар ташрифи кутилади.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Эрталабдан энг муҳим ишларни бажариш пайида бўлинг. Бироқ ишларингизнинг барчаси олдиндан пухта режага асосланган бўлиши керак. Стихияли ҳаракатлар даромад келтирмайди. Саломатликни мустаҳкам тутиш учун бир қатор жисмоний машқлар жамланмасини адо этинг. Яқин орада оилангизда тантанали байрам тадбири ташкил этилади. Пул йиғишингиз керак. Кечқурун фавқулодда хабар эшитасиз.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...