ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН ДАВОМИДА ҲАР БИР ФУҚАРОГА ҲАФТАСИГА 300 МИНГ СЎМДАН ПУЛ БЕРИЛАДИМИ?..

0

 

Ижтимоий сайтларда худди шундай хабарлар пайдо бўлган. Уларда коронавирус туфайли эълон қилинган карантин ҳолати давомида ҳафтасига ҳар бир фуқарога 300 минг сўмдан пул тарқатилиши таъкидланган. Аммо ҳукумат раҳбарлари бу ёлғон хабар эканини баён қилди.

— Бу хабар ёлғон ва ҳақиқатга умуман тўғри келмайди, — дейилди расмий Телеграмм каналда. — Эслатиб ўтамиз, ёлғон хабар тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд…

Ҳақиқатан, ҳар қандай форматдаги ёлғонга қоришиқ хабар ёки материал, шу баҳонада аҳоли ўртасида ваҳима кўтарилишини келтириб чиқарган шахсларга нисбатан 66, 9 миллиондан 89, 2 миллион сўмгача миқдорда жарима, ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш, 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади.

 

loading...