Хитойда коронавирус билан касалланган илк футболчи аниқланди. У МЮнинг собиқ аъзоси

0
Хитойнинг “Шаньдунь Лунэн” жамоаси ярим ҳимоячи Маруан Феллайни коронавирусга чалинди, дея хабар бермоқда Sina Sport.

Бельгиялик футболчининг таҳлилари мусбат натижа берган. Апрель ойида Хитой чемпионати бошланишига тайёргарлик кўрилмоқда. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгармоқда. Нашр хабарига кўра, Цзинан маъмурияти соғлиқни сақлаш қўмитасининг ахборотида футболчи коронавирус инфекциясига чалинганилиги хабар қилинган.

Айни пайтда футболчи юқумли касалликлар шифохонасида даволаниш учун ётқизилган.

Манба: Championat.asia

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here