ХОРВАТИЯДА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА СОДИР БЎЛДИ…

0

 

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида магнитуда кучи 5, 3 баллга тенг кучли ер силкиниши юз берди. Зилзила маркази Загребдан етти километр узоқликда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда экани аниқланди.

Дастлабки хабарларга қараганда, зилзила оқибатида 15 яшар ўсмир жиддий жабр кўрди. Унинг устига бинолардан бирининг олд қисми қулаётганда оғирроқ бетонми ё шунга ўхшаш нарсами тушиб кетган. Ҳозирги пайтда ўсмир жуда оғир аҳволда экани айтиб ўтилди.

Ҳозир фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, армия аскарлари фалокат оқибатларини бартараф этиш ҳаракатига тушган. Моддий зиён ҳали ҳисобланганича йўқ. Шаҳардаги кўпчилик одамлар электр қувватисиз қолганлиги таъкидланмоқда.

24 январ куни Туркияда магнитуда кучи 6, 8 баллга тенг зилзила содир бўлган. Бунинг натижасида 4 киши ҳалок бўлганди.

 

loading...