Юлдуз футболчилардан бири ҳам коронавирусга чалинди

0
Туриннинг «Ювентус» клуби футболчиси Пауло Дибала коронавирус билан касалланганини маълум қилди.

«Шуни маълум қилмоқчиманки, Ориана (футболчининг қиз ўртоғи) билан коронавирус учун тест топширгандик, натижалар ижобий чиқди. Шукрки, биз ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз», – деб ёзди Дибала ўзининг instagram’даги саҳифасида.

Маълумот учун, Дибала «кекса синьора»нинг инфекцияга чалинган 3-футболчига айланди. Бунга қадар Блез Матюиди ва Даниэле Руганилар вирусдан зарарланганди.

loading...