“Ювентус” Роналдунинг коронавирусга топширган тест таҳлил натижасини олди

0
6052223 22.10.2019 Игрок ФК "Ювентус" Криштиану Роналду в матче группового этапа Лиги Чемпионов УЕФА между ФК "Ювентус" (Италия, Турин) и ФК "Локомотив" (Россия, Москва). Алексей Филиппов / РИА Новости
Бу ҳақда A Bola хабар қилади.

Туринликлар жамоадаги барча футболчиларнинг COVID-19 инфекциясига топширган тест натижаларини олди.

Манбага кўра, ҳозирда Португалияда бўлиб турган жамоа юлдузи Криштиану Роналдуда коронавирус аниқланмаган. Яъни, унинг таҳлили салбий чиққан. Шунингдек, “кекса сениора”нинг бошқа футболчиларида ҳам вирус аломатлари чиқмади.

Даниэле Ругани, Блез Матюиди ҳамда Пауло Дибала эса коронавирус билан касаллангани туфайли изоляцияга олинган.

P.S. Кўп тушунмовчилик бўлаётгани учун изоҳ бериб ўтамиз, тиббиёт тилида тест натижасининг «салбий» (манфий -) чиққани ҳеч нарса аниқланмаганини англатади. «Ижобий» (мусбат +) эса организмда вирус, зарарли модда ёки допинг борлигини билдиради.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here