ЖССТ: Тамаки ва алкоголь коронавирус юқтириб олишни кескин оширишини айтди

0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Aдхан Гебрейесус коронавирус пандемияси даврида алкоголь ва чекишни ташлашни тавсия қилди. Бу ҳақда ЖССТ баёнотида маълум қилинган.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, чекиш коронавируснинг жиддий ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.

“Энг муҳим ва эътибор қаратадиган жиҳат – бу алкоголь маҳсулотларининг зараридир. Оддий ҳаётда ҳам спиртли ичимликлар саломатлик учун ўта зарарли. Аммо инфекция тарқалган бир пайтда уни истеъмол қилиш одам иммун тизимига шикаст етказади. Оқибатда инфекция юқтириб олиш хавфи кескин ортади”, деди Тедрос Aдхан Гебрейесус.

Бундан ташқари, ЖССТ раҳбари овқатланишга эътибор бериш зарурлигини, фойдали ва соғлом таомлар истеъмол қилишни, шунингдек, кунига камида 30 дақиқа спорт билан шуғулланиш тавсия этди.

Zarnews.uz

loading...