Коронавирусга чалинган актриса уйда даволаниб, бутунлай соғайиб кетганини маълум қилди

0

Коронавирусни юқтириб олган таниқли актриса Ольга Куриленко тўлиқ соғайганини маълум қилди. Актриса Instagramдаги саҳифасида ўзини яхши ҳис этаётганини ёзиб қолдирди.

«Ўйлашимча, мен бутунлай соғайдим. Касаллик қандай кечгани ҳақида қисқача: Биринчи ҳафтада ўзимни жуда ёмон ҳис этдим. Иссиғим баланд эди, куни билан ётардим, кўп ухлардим. Мен кечаси 12 соат ухлашимга қарамай, кундузи яна 3—4 соат ухлардим. Жойимдан туришим қийин эди. Иккинчи ҳафта иссиғим тушиб, енгил йўтал пайдо бўлди. Чарчоқ, ҳолсизлик қолди. Ҳозир ҳеч қандай симптомлар йўқ. Фақат эрталаб бироз йўталаман, кун бўйи бошқа йўтал безовта қилмайди. Энди мен ўғлим билан бемалол дам олишим мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!», — деб ёзади Ольга Куриленко.

View this post on Instagram

Happy Mother’s Day! #mothersday P.S. I have completely recovered 🙏 To recapitulate: For one week I felt pretty bad and was mostly in bed, sleeping, with high fever and strong headache. The second week, the fever was gone but some light cough appeared and I felt very tired. By the end of the second week I felt totally fine. Cough is almost gone although I still cough in the mornings but then it completely goes away for the day! I’m fine! And now I’m just enjoying this time to reflect on many things and spend my time with my son. 🙏 Я думаю я полностью выздоровела. Коротко о течении болезни: В первую неделю мне было очень плохо и я почти все время лежала с высокой температурой и много спала. Я спала 12 часов за ночь и потом ещё часа 3-4 днём!!! Подняться было тяжело. Усталость сумасшедшая. Головная боль дикая. Во вторую неделю температура полностью ушла и появился легкий кашель. Усталость осталась. Теперь практически никаких симптомов нет. Только немного кашель есть по утрам, но потом он полностью уходит на весь день. Теперь я наслаждаюсь отдыхом и провожу время с сыном. Держитесь!!! 💪 #coronavirus #коронавирус

A post shared by Olga Kurylenko (@olgakurylenkoofficial) on

Аввалроқ Ольга Куриленко даволаниш жараёни қандай кечаётганини сўзлаб берганди. Актриса докторлар унга ҳеч қандай дорилар ёзиб бермагани, агар иссиғи кўтарилса ва қаттиқ оғриқ бўлса, парацетамол ичишни тайинлаганини, шунингдек, иммунитетини кучайтириш учун витаминлар ичаётганини маълум қилганди.

Daryo.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here