КУБАЛИКЛАР КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУЧЛИ ДОРИ ВОСИТАСИНИ ЯРАТДИ…

0

 

Куба мутахассислари технологияси асосида яратилган янги дори воситаси коронавирусга қарши курашда жуда қўл келишини Хитойда синовдан ўтказишди ва дори кўнгилдагидек самара берди.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин кубалик ҳамкасби Мигел Марио Диас-Канелга дори воситаси учун миннатдорчилик билдиришни-да унутмади.

Маълум бўлишича, ушбу дори воситаси айнан Куба технологияси бўйича 2007 йили яратилган.  Дорининг вазифаси турли кўринишдаги вирусли хасталикларга қарши кураш учун мўлжалланган. Хитойликлар заҳирадаги дорилар асосида Куба технологиясига суянган ҳолда янги “Alfa 2B Humano Recombinante” интерферон дори воситасини яратишди. Дори воситаси ҳаммаси бўлиб 21 кунда тайёр ҳолга келтирилди. Шубҳасиз, дори воситасини яратишда кубалик мутахассислар ҳам бевосита иштирок этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айни пайтда коронавирусга қарши мўлжалланиб, синовдан ўтган дорининг ўзи йўқ. Шу сабабли Куба фармацевтлари иккита дори воситасини барчага кенг намойиш этмоқда.Уларнинг бири интерферон бўлса, иккинчиси Биомодулин Т ҳисобланади. Ҳозир иккала дори воситаси ҳам Хитойда муваффақиятли тарзда қўлланилмоқда. Ҳар иккиси ҳам иммуниал тизимни мустаҳкамлаш, вирусга қарши курашиш учун хизмат қилади. Кубадаги “BioCubaFarma” доришунослик лабораторияси директори Мартинес Диаснинг таъкидлашича, айни вақтда Хитойда коронавирусга қарши 30 га яқин дори мавжуд. Аммо биринчи навбатда интерферон тилга олинмоқда. Интерферон ингаляцион спрей асосида организмга юборилади. Бу усул беморнинг ўпкасига энг қисқа йўллар орқали кириб бориб коронавирусни тез фурсатда йўқ қилиш имконини беради. Хитой ҳамширалари катта тезликда интерферонни беморлар организмига юбориш ҳаракатига тушишган. Чунки дори қанча тез қўлланилса, вирус шунча тез фурсатда йўқ қилинади. Олимларнинг тушунтириш беришича, интерферонлар вирус ҳужум қилганда, организм автомат тарзда ишлаб чиқарадиган молекулалардир. Айнан улар иммунитетни мустаҳкамлаш орқали вирус ўлдирилишига, организм вирусга қарши мардона курашишига йўл очиб беради. Интерферон коронавирус бутун организмни эгаллаб олишига қарамай, кураш сусаймаслигини таъминлай олади. “Биомодулин Т” эса организмнинг респираторли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Бу дори воситаси ёши ўтган беморларнинг хасталикни енгил ўтказишида катта ёрдам беради. Умуман айтганда, иккала дори ҳам у қадар кучли бўлмаган салбий таъсирларга эга. Асосийси, коронавирусни даволашда тенгсиздир.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here