МАШҲУР ЎЗБЕК РЕЖИССЁРИ ОЛАМДАН ЎТДИ…

0

 

Машҳур режиссёр Нозим Аббосов шу йил 21 март куни 58 ёшида оламдан ўтди.

Нозим Аббосов машҳур кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг ўғли. У 1984 йилдан «Ўзбекфильм»да саҳналаштирувчи рассом ва саҳналаштирувчи режиссёр сифатида фаолият юритган. «Феллини» фильмини яратгач, у дунёга танилди. Фильм Варшава Халқаро кинофестивали соврини, 2002 йили Инсбрукда ўтган кинофестивал совринига лойиқ деб топилган. 2000 йили эса Нозим Аббосов Бухорода ўтган миллий кинофестивалда «Энг яхши режиссура учун» мукофотини қўлга киритди.

2008 йили Аббосов «Ойдиной» фильмини суратга олди. Фильмда бош ролни ижро этган 8 яшар Маржона Шавкатова 2009 йилги Инсбрук фестивалида «Энг яхши актриса» махсус мукофотини олди. Режиссёр «Фестивал тарихига муносиб ҳиссаси учун» мукофотига лойиқ деб топилди.

Нозим Аббосов 2007 йили «Бу ажойиб ва сирли олам», 2008 йили «Сўнгги бор кечир» ҳужжатлари фильмларини ҳам суратга олган.

Севимли режиссёримизни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин! Марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз.

 

loading...