«ҚАРАНГ, АНАВИ ОДАМ ЕРДА ЧЎЗИЛИБ ЁТИБДИ. КОРОНАВИРУСГА УЧРАБДИ ШЕКИЛЛИ-И-И!!!»

0

 

Яқинда Хоразм вилоятида катта ваҳима кўтарилди. Бир эркак йўл ўртасида чўзилиб ётганини кўришганди. Одамлар у коронавирусга йўлиққан деб ўйлашди-ю, ваҳима кўтаришди. Аслида эса воқеа бундай бўлган экан. Йўлдан ўтиб кетаётган бир йигит қараганки, йўл ўртасида эркак киши чўзилганча ётибди. Шундоқ телефонига унинг суратини туширган-у, интернетга тарқатган. Тарқатганда ҳам бу эркак коронавирус юқтирганини алоҳида қистириб ўтган. Кўрибсизки, одамлар орасида ваҳима кўтарилди.

Қаранг, йўл ўртасида ётган эркак маст экан. Азбаройи кўп ичганидан йиқилган-у ўрнидан тура олмай ухлаб қолган.

Ҳозирда ёлғон хабар тарқатиш орқали аҳолини қўрқувга солган кимса тутилган ва катта миқдордаги жаримага тортилган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here