РОССИЯДА КОРОНАВИРУСГА УЧРАГАНЛАР СОНИ ОРТДИ…

0

 

Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг расман маълум қилишича, мамлакатда коронавирусга учраганлар сони 438 нафарга етган. Сўнгги бир кеча-кундузнинг ўзида жами 71 киши вирус юқтиргани аниқланди. Уларнинг барчаси Москва шаҳрида яшайди ва вирус кўп тарқалган ҳудудларга бориш оқибатида шундай ҳолатга тушган.

Бугун 23 март куни 16 яшар қиз Москва шаҳридаги юқумли хасталиклар шифохонасидан тузалиб чиқиб уйига йўл олганини айтишди. Қиз ҳам коронавирус юқтириш туфайли касалхонага ётқизилганди. Шундай қилиб Москва шаҳрида коронавирусдан тузалганлар сони 9 кишига етди.

 

loading...