Тюменда ўзбекистонлик 10 ойлик чақалоқнинг бўйин қисмидаги шиш олиб ташланди…

0

 

Тюмень врачлари ўзбекистонлик 10 ойлик Салоҳиддиннинг умуртқа поғонаси ҳудудидаги бўйин қисмида пайдо бўлган каттакон шишни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди. Шундай қилиб болакайнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

— Бола жуда оғир аҳволда олиб келинганди, — дейди Тюмендаги федерал нейрожарроҳлик маркази мутахассисиси Юрий Якимов. — Қўл-оёқлари ишламай қолганди. Агар яна озгина кечикишса, Салоҳиддинни асраб қола олмасдик. Иситмаси юқори эди. Жарроҳимиз Альберт Суфианов таваккал қилди. Хайриятки, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.

Ҳозир Салоҳиддин қўлларини оғзигача етказа оляпти. Демак, ҳаракат функциялари қайта тикланмоқда. Оёқлари ҳам сеза бошлади. Боланинг онаси Наргиз рус тилини билмагани боис таржимон орқали мутахассислар билан гаплашмоқда. У кўзларида ёш билан фарзандининг касаллик тарихини сўзлаб берди.

— Феврал ойида болам оқсоқланаётганини пайқаб қолдик, — дейди Наргиз. — Неврологларга кўрсатгандик, невропатияга учраган дейишди. Инфекционистлар болам менингит бўлганини айтишди. МРТ эса бўйин қисмида каттакон шиш борлигини кўрсатди. Буни эшитишнинг ўзи мен учун даҳшат эди. Ахир бу болам дунёга келишини ўн йил кутгандик…

Ўзбекистонда нейрожарроҳлар шиш олиб ташланган тақдирда ҳам асорати қолишини айтишди. Бу ҳам етмагандек, Салоҳиддин шамоллаб қолди. Кейинчалик бу пневмонияга айлана бошлади. Ҳиндистон, Германиядаги врачлар ҳам ёрдам беришдан бош тортишди. Тюменлик мутахассислар эса таваккал қилишди.

Салоҳиддин ва унинг онасини ватанга жўнатишга шай туришибди. Аммо коронавирус туфайли чегаралар ёпилгани боис самолётлар парвози тўхтатилган. Ҳозир Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консуллиги билан бола учун махсус рейс ташкил этиш масаласида музокаралар олиб борилмоқда.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here