Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 24 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

24 март куни тадбиркорлар нафақат рақобатчилар, балки мижозларни ҳам ғойибона «чиғириқ»дан ўтказишига тўғри келади. Агар реклама бизнесига эга бўлсангиз, штатларни яна бир бор кўздан ўтказинг. Балки янгилаш керакдир? Қариндошлари билан сен-менга борганлар ярашишга ҳаракат қилмасалар ҳам бўлади. Қариндошларнинг ўзи ким ҳақ, ким ноҳақлигини ажратиб кўрсинлар. Кечқурун ёлғизларга ўзи ёқтирган инсон билан қўнғироқлашиш тавсия қилинади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Бугунги кун сиздан қатъият ва эътиборлиликни талаб этади. Баъзи масалаларда чигалликлар кўзга ташланиши мумкин. Агар бемор қариндошлар бўлса, бугун уларнинг ҳолидан хабар олишни унутмаслигингиз тавсия этилади. Парвариш, меҳр-оқибат улар учун ҳозир сув ва ҳаводек зарур. Куннинг иккинчи ярмида харидларни амалга оширишингиз мумкин. Албатта озиқ-овқат маҳсулотларидан бошқасини харид қила олмайсиз. Лекин бу вақтинча. Пулни йиғиб қўяверинг, кун келиб орзуингиздаги буюмларни сотиб олаверасиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

24 мартда оила қурмаганлардан кимдир надомат чекиши кутилмоқда. Сиз у инсоннинг келишган ташқи қиёфасига учгандингиз. Характерини ўрганиб кўрмаган экансиз. Сизга тўғри келмайдиган чиқиб қолди. Даромад келтирадиган ишларни ўз вақтида сифатли адо этишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда кўзланган пулни ола билмайсиз. Жамики истеъдодни эса молиявий муаммоларни бартараф этишда эмас, балки рўзғор юмушларида намойиш этинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугун сизни ҳатто ёш болалар ҳам бемалол хафа қила олади. Кўнглингиз шундай нозиклашиб қолади. Ҳамкасбларнинг танқидларини гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар тарафдан танқид остига ола бошлашса, чидай олармикансиз? Чидашга тўғри келади. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Аразларни йиғиштириб, дадиллик билан олға босинг. Айрим масалаларда бажарадиган ишларингиз жуда мураккаб кечиши мумкин. Қатъиятни ишга солинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

24 март куни тажрибаси сизникидан кўпроқ, ишончли шахсларнинг кетидан қолманг. Ҳамкасблар орасида шундайлар сўзсиз топилади. Қариндошлардан бири ҳам бир дунё ишни қаршингизда кўндаланг қўйиши мумкин. Унга тушунтиринг. Вазиятни англатишга ҳаракат қилинг. Кечқурун дўстлардан бири билан орангизда ёқимсиз суҳбат юзага келади. Лекин кейинчалик у ноҳақлигини идрок этади ва сиздан узр сўрайди. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Бугун паризод буржи остида туғилганларнинг ошпазлари, ижодкорлари ва мусиқачилари кенг оммага худо берган истеъдодини намойиш этишади. Шундан кейин сизни нуфузли танловларга таклиф қила бошлашларига сира шубҳа йўқ. Аёллар ва қизларга бугун кун давомида гўзаллик салонига мўралаб ўтиш тавсия этилади. Муҳаббатда ёлғизлар учун зулматли лаҳзалар ниҳоят якун топиб, қуёшли лаҳзалар бошланади. Бахтингизни берсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

24 мартда пиёда сайр сиз учун омадли кечмаслиги мумкин. Айниқса, шамоллаганлар тинчгина уйда ўтирганлари маъқул. Ишни ҳам уйда ўтирган ҳолда бажарсангиз бўлади. Шу баҳонада дўстлар билан ҳам телефон орқали гаплашиб оласиз. Асосийси, ўзингизни эҳтиёт қилинг ва организмни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг. Моддий аҳволингизни аниқ ҳисоб-китоблар ёрдамидагина яхшилигича сақлаб қола оласиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунги кун сиз учун худди метеорит каби жуда катта тезликда ўтиб кетади. Ўзингиз ҳам югур-югурлар, кимлар биландир давомли сўзлашишларга бериласиз. Лекин билинг, бу тахлит ҳаракатлар саломатлигингизга путур етказиши ҳеч гап эмас. Рўзғорингиздаги жиҳозлардан бири яроқсиз ҳолга келиб қолганини пайқаб қолишингиз мумкин. Янгисини сотиб олгандан уста чақириб созлатганингиз маъқулроқ. Кечқурун қизиқарли китоб мутолааси билан вақт ўтказинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

24 март куни тушга қадар молиявий муаммоларни аъло даражада бартараф этишга улгурасиз. Яхшики, ўз вақтида бажариб улгурасиз. Йўқса, банкдан кредит олиш ёки кимлардандир қарз кўтариш пайига тушиб қолардингиз. Худо кўрсатмасин. Хусусий мулк олди-сотдисини ортга сура туринг. Аммо шахсий иш билан йўлга чиқиш масаласини ортга сура олмайсиз. Оилангиздагилар бу ишни фақат сизга ишонишади. Оиланинг фаровонлиги ҳам ўша иш билан боғлиқ бўлади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ишингиз юзасидан юзага келадиган муаммолар кайфиятингизни бузибгина қолмай, сизни жаҳл отига миндириши ҳам мумкин. Алам қиладигани шуки, бу асаббузарликларни бировлар пайдо қилади. Сиз зудлик билан нафас йўллари ва руҳан тинчланиш учун ёрдам берадиган бадантарбия машқларини бажаринг. Зиён кўрмайсиз. Ёлғиз бўлсангиз, сиз ёқтирадиган бир инсон жоду кучига эга. Бунга кечқурун ўзингиз ҳам амин бўласиз.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

24 мартда зиммангизга юкланган вазифаларни ўз вақтида адо этмас экансиз, раҳбарлар тарафидан ҳайфсан нақд бўлади. Агар шундай бўлиб чиқса, хафа бўлишга ўрин қолмайди. Ўзингиз айбдор бўласиз. Сизга маслаҳат шуки, кейинги сафар ҳам ишингизни ўз вақтида бажара олмасангиз, раҳбарларга ҳақиқатни айтинг, вассалом. Хусусий фирмада ишлайдиганларнинг пластик карточкасига кечқурун каттагина пул келиб тушиши кутилмоқда.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Ҳар бир ишга, масалага, муаммога жайдарироқ қилиб айтганда, совуқ калла билан ёндашишингиз керак бўлади. Агар реалликка кенг ўрин берсангиз, ишларингизни беш деяверинг. Ёлғизларга муҳаббатни янада чуқурроқ ҳис этиш учун мелодрамалар томоша қилиш тавсия этилади. Мелодрамалар ўзаро муносабатларни кўпроқ қадрлашга ўргатади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here