ДУНЁДАГИ БОЙВАЧЧАЛАР КОРОНАВИРУСДАН ҚОЧИБ БУНКЕРЛАРГА БЕРКИНМОҚДА…

0

 

Миллиардерлар коронавирус кенг тарқалгани сайин турли ороллардан сотиб олинган ҳашаматли уйлари, бункерларга беркинишни бошлаб юборишди. Айримлари энг нуфузли отелларни ҳам сотиб олиб қўйишяпти. Худди ўша масканларда ўтириб, коронавирус нари кетишини кутишмоқда. Қанча пул керак бўлса сарфлашяпти. Асосийси, коронавирус марказидан нари бўлишса бас. Кўпчилик миллиардерлар Шотландиядаги қалъалар, бункерга эга ҳашаматли уйларни маъқул кўришяпти. Тезроқ вирусдан қочиб қолиш учун самолётларни, яхталарни ижарага ҳам олишмоқда.

Аммо «Forbes» журнали хабарига кўра, миллиардерлар коронавирус туфайли росмана инқирозга ҳам тушишди. Масалан, «Amazon» эгаси Жефф Безос коронавирус кенг тарқалгандан кейин бир ҳафта ичида 14 миллиард доллар пул йўқотди. Қолганларни айтмаса ҳам бўлади. Айниқса, нефт билан олди-сотди қилувчи бойваччалар шу қадар кўп пул йўқотмоқдаки, дардини кимга айтишни билмай қолишган. Негаки, дунё бўйича коронавирус туфайли нефт нархи пастга шўнғишдан тийилгани йўқ.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here