Ичкиликбозликнинг охири ўлим билан якунланди

0

Самарқанд. 2020 йилнинг 22 март куни соат 20.00 ларда Оқдарё тумани “Қоратери” қишлоғида жойлашган “Ов Ёғдуси ИКВ” фермер хўжалиги ишчиси 59 ёшли Т.М., норасмий турмуш ўртоғи, 50 ёшли З.У., билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, рашқ оқибатида ўзаро жанжаллашиб, З.У.,ни боши ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада З.У., олган тан жароҳатлари билан шу ерда ётиб қолиб, 23 март соат 02.00 ларда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасдан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Т.М., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here