ИТАЛИЯДА БИР КЕЧА-КУНДУЗДА 743 КИШИ КОРОНАВИРУСДАН ЎЛИМ ТОПДИ…

0

 

Шу ҳақда «Reuters» агентлиги расман маълум қилган. Шу кунгача коронавирусдан вафот этганлар сони эса 6, 8 минг кишини ташкил этди.

Айниқса, коронавирус мамлакат шимолидаги Ломбардияда кенг тарқалган. Ҳудудда жами 30, 7 минг киши вирус юқтирган. Ўлим топганларнинг 4, 1 минг нафари айнан шу ҳудудга тўғри келади. Айтишларича, маҳаллий касалхоналарда каравот ва зарур тиббий ускуналар етишмаяпти экан.

Италия бўйича шу кунгача коронавирус юқтирганлар 63, 9 минг кишига тенг бўлган.

Дунё бўйича ҳозирги пайтда вирус юқтирганлар сони 400 минг нафардан ошиб кетди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here