КОРОНАВИРУС ЧЕЧЕНИСТОНГА ҲАМ ЕТИБ БОРДИ…

0

 

Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қодиров ўз мамлакатида илк коронавирус юқтирган фуқаро аниқланганини расман маълум қилди. Коронавирус юқтирган фуқаро яқинда хориж давлатларининг биридан учиб келган экан.

Қодировнинг гапи бўйича айни кунларда бемор мулоқотда бўлган шахсларни аниқлаб топиш жараёни кетмоқда.

— Аэропортда коронавирус бўйича йўловчиларни текширувдан ўтказиш учун барча тадбирлар кўриб қўйилган, — деди Қодиров. — Лекин айрим фуқаролар масалани жиддий қабул қила олишмаяпти. Биз ҳозирда Чеченистонда оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқлаш, карантин масаласида ҳам керакли чораларни кўриб қўйдик. Биз Россияда биринчилардан бўлиб ресторан ва кафеларни ёпиб қўйганмиз. Ким таомга буюртма беришни хоҳласа, телефон орқали бу ишни амалга ошириши мумкин. Кўнгиллилар ёши улуғларга керакли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришмоқда.

 

loading...