Ушбу актрисанинг синглиси ва келини ким эканлигини биласизми?

0

Рихсихон Иброҳимова 1937 йил 29 декабр санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Актриса оилада етти фарзанднинг бири бўлган. Унинг синглиси кўпчилигимизга таниш бўлган сухандон Насиба Иброҳимова бўлади. Рихси Иброҳимова мактабни тамомлагач, Тошкент давлат университетининг филология бўлимига ўқишга кирмоқчи бўлган. Лекин, кейинроқ отасининг маслаҳати билан ҳужжатларини Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳига топширган ва имтиҳонлардан ўтиб, ушбу олийгоҳда тахсил олган.

Актриса ўз фаолиятини 1956 йилда ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида бошлаган. Рихси Иброҳимова ушбу театрдаги кўп йиллик иш фаолияти давомида 50 дан ошиқ спектаклларда унутилмас образлар яратган.

Актриса кинога 1967 йилда суратга олинган “Интеграл” номли фильмидаги роли орқали кириб келган. У фаолияти давомида “Келинлар қўзғалони”, “Шум бола” ва “Юзсиз” каби ўнлаб бизга таниш фильмларда суратга тушган.

Рихси Иброҳимова кино ва театрдан ташқари радиода ҳам кўп йиллар фаолият юритган. У “Ўзбекистон” радиосида “Ёшлик, Табассум, Дугоналар” каби радиоэшиттиришларда бошловчилик қилган. Булардан ташқари актриса 500 га яқин фильмларнинг дубляжида иштирок этган.

Актрисанинг ҳаёти давомида муваффақиятлари билан бир қаторда қора кунлари ҳам кўп бўлган. У Чернобылдаги атом электростанцияси ҳалокатларини бартараф этиш вақтида, бир гуруҳ санъаткорлар билан ўша ердаги концерт дастурида қатнашган. Тошкентга қайтгач унда нурланиш билан касалланганлиги маълум бўлган ва бунинг оқибатида бир неча оғир жарроҳлик операцияларини бошдан ўтказган.

Рихси Иброҳимова Далилхон исмли муҳандисга турмушга чиққан ва улар бир ўғил фарзандли бўлишган. Актрисанинг келини кўпчилигимизга таниш бўлиб, у бир неча йиллар олдин намойиш этилувчи “Уй вазифаси” кўрсатуви бошловчиси Ҳилолахондир.

Бугунги кунда 82 ёшдан ошган Рихси Иброҳимова ўзининг актрисалик фаолиятини ҳамон давом эттириб келмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here