Ушбу актрисанинг турмуш ўртоғи санъат соҳасининг вакили эканлигини билармидингиз?

0

Лола Элтоева 1990 йиллар бошидан бери фильм ва театр саҳнасидаги роллари билан мухлисларга танилган.

У мустақиллик йилларининг бошида «Қуёши ботмайдиган юрт» фильмидаги қишлоқ қизи Малика роли билан маҳоратли актриса сифатида кўпларнинг мақтовига сазовор бўлганди.

Лола Элтоева 1995 йилда ишланган «Масхарабоз» фильмидаги образи унинг ўз ҳарактерини акс эттирган рол бўлганини айтиб келади.

У, шунингдек, «Ўтган кунлар» фильмидаги Зайнаб образи, «Адибнинг умри» спектакли, «Домла» телесериали, «Воиз» фильми, ҳамда «Келгинди куёв» фильмидаги роллари билан ўз репертуарини янада бойитган.

Лола Элтоеванинг кўплаб мухлислари уни Болливуд юлдузи Кажолга ўхшатишади.

Унинг ўзи шу кунларда Кажолнинг ролларига ўзбек тилида овоз бериб келаётганини айтади.

Асли тошкентлик Лола Элтоева ўзбек фильм ва театр санъатида оддий ўзбек қизининг сиймосини маҳорат ва ишонувчанлик билан ярата олган санъаткордир.

Актриса Баҳриддин исмли инсонга турмушга чиққан. Бугунги кунда уларнинг уч ўғил фарзандлари бор. Унинг турмуш ўртоғи Баҳриддин Бозоров ҳам санъат соҳаси вакили бўлиб, у рассом сифатида фаолият юритади.

Бугунги кунда 47 ёшдан ошган актриса ўз фаолиятини Ўзбек миллий академик драма театрида давом эттирмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here