Ўта хавфли рецедивист “Damas” автомашинасини олиб қочди

0

Андижон. 2020 йилнинг 19 март куни соат 12:30 да муқаддам судланган ва суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли Д.Х., Шаҳрихон туман Қумтепа М.Ф.Й. сида жойлашган сут махсулотлари ишлаб чиқариш цехи олдида фуқаро 29 ёшли И.С., томонидан қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли автомашина салонига юкхона эшигини очиш орқали кириб, автомашинани яширин равишда олиб қочган. Ушбу автомашинада “Шаҳрихон-Қува” транспорт қатнов йўлининг Шаҳрихон тумани Дўстлик МФЙда ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина эгаси ва унинг таниши томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Д.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а,г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Damas” русумли автомашина эгаси И.С., дан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган ва кўздан кечирилган. Д.Х., эса гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here