Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 25 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Сизга эътибор ва парвариш етишмаяпти. Бугун ҳатто кўзларингиз шундан белги бера бошлайди. Лекин дўстликни, муҳаббатни бировлардан сўраб олманг. Қадрингизни билинг ва паст кетманг. Дўстлардан бири сизни иш бўйича танқид остига олиши мумкин. Бироқ бу қўрқинчли эмас. Танқид орангизга нифоқ солмайди. Аёллар бугун кун давомида гардеробларини янгилаш ҳақида ўйлаб кўришса зиён қилмайди. Кечқурун суюкли инсонингиз билан ширин суҳбатлар қуриб вақт ўтказасиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

25 март куни саёҳатлар, янги манзилга кўчиш ва йирик харидлар кутади. Агар буларнинг барчаси уй ва оила билан боғлиқ бўлса, муборак бўлсин. Анчадан бери сизга тинчлик бермай келаётган бир муаммо бугун ижобий ҳал бўлади. Раҳбарлар билан суҳбат пайтида жиддийроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳатто, жилмайишга ҳам уринманг. Акс ҳолда вазият сизнинг зиёнингизга ишлай бошлаши ҳеч гап эмас. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир бор кўздан ўтказиб қўйишингиз тавсия қилинади.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Агар бугун ишдаги камчиликлар, хатоларингизни бўйнингизга олмасангиз, ҳамкасблар орасидаги ҳурматингизни йўқотасиз. Тажрибали ҳамкасблардан сўраб ўрганишга ор қилманг. Иммунитетингиз тушганлиги аниқ. Уни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Кўпроқ мева, сабзавотлар енг. Афсусланмайсиз. Фақат уларни супермаркетдан сотиб олишингиз тавсия этилмайди. Кечқурун айримлар сафарга отланиши кутилади. Сафарингиз бехатар бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

25 мартда сиздаги ғурур юксакларга етиши кутилмоқда. Мағрурлик билан қадам ташлай бошлайсиз. Кўришсин, ҳавас қилишсин. Фақат ҳасад қилишмаса бас. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш қўлингиздан келади. Олға босинг. Шахсий ҳаётда етакчилик қилишга уринмаганингиз маъқул. Яқинларингиз зўр келади. Ундан кўра қайсарликни ташланг-у, ён беринг. Кечқурун айримларга спорт билан машғул бўлиш ҳар тарафлама ёрдам бериши мумкин.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Вақтни тез-тез назорат қила боринг. Шундай қилингки, организмингиз жисмонан зўриқмасин. Вақтида ишланг, вақтида дам олинг. Шу жумлаларни шиор қилиб олинг. Жисмоний ҳолатингиз жуда яхши кўринишда бўлади. Лекин унга ишониб яна янги вазифаларни зиммангизга юклаб олманг. Дўстлар билан мулоқотда баҳслашманг. Ёлғизларнинг айримлари кечқурун романтик учрашувга отланиши кутилмоқда. Бугунги учрашув тарихий бўлади. Сиз бўлғуси жуфтингиз билан тўй кунини белгилаб олишингиз эҳтимолга яқинроқ.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

25 март куни сизга нисбатан юқоридан туриб муносабат юритадиганлар, бурни осмондаларни пастроқ тушириб қўйишга ҳаракат қилинг. Уларга оптимист назари билан боқинг. Психолог ролини ижро қилинг. Сиз бу ролни уддалай биласиз. Тантанали тадбирлардан воз кечинг. Пулингиз барибир етарли эмас. Бу тадбир юбилей бўлиб чиқиши хам мумкин. Юбилейга эса қуруқ қўл билан бориб бўлмайди. Кимки кечқурун олис сафарга отланса, адолатсизликка дуч келиши турган гап. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Агар эрталабдан бир дунё ишни елкангизга юклаган ҳолда ҳаракат бошласангиз, кунингиз жуда оғир кечиши тайин. Негаки, иш оғир бўлади. Ёрдам берадиган одам топила қолмайди. Бир ўзингиз мустақил тарзда иш бажаришингиз керак бўлади. Молиявий масала кечки пайтга яқин ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Пластик карточкангизга яхшигина пул келиб тушади. Демак, сира ўйланмай харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Саломатликни асранг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

25 мартда ёлғизлардан кимлардир бўлғуси жуфти ҳисобланмиш билан муносабатларга нуқта қўйиши мумкин. Башарти айрилишни истамасангиз, сабр қилишингиз лозим. Хушомадларга, совға-саломлар ҳадясига зўр беринг. Бу танлаганингиз эркалаб кетганидан эмас. Айб сизда. Шундай экан, биринчи бўлиб ярашиш ва муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида сиз қадам ташлашингиз керак. Кечқурун кўпчилик вақтини маданий тарзда ташкил этади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда арзимаган муаммо пайдо бўлса ҳам дарҳол раҳбарларингизга маълум қилинг. Юзага келадиган ҳар бир вазиятни қатъий назоратда ушланг. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор билан ёндашишингиз талаб этилади. Кимлардир шамоллаши мумкин. Сурункали хасталиклар қўзғалиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Иккала ҳолатда ҳам албатта врачга мурожаат этишингиз лозим. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

25 март куни илгариги кунлардан қолган ишларни биринчи навбатда охирига етказиб қўйишингиз сўралади. Автомобили борлар учун бугунги кун у қадар омадли кечмаслиги мумкин. Тирбандлик, жарималар, баллон тешилиб қолиши кабилар гирибонингиздан олади. Агар эринмасангиз, бугун фақат жамоат транспортидан фойдалансангиз ҳам ёмон бўлмайди. Бензин пулини иқтисод қилиб қоласиз. Хавфдан нари бўласиз.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Бугун аввало овқатланиш тартибига эътибор қаратинг. Мабодо биров сизга егулик ҳадя этмоқчи бўлса, интеллегентларча рад этиб қўя қолинг. Заҳарланишингиз хавфи бор. Фақат уйингизда пиширилган таомлар истеъмоли билан чекланинг. Баъзилар кун давомида аллергия, диареядан безовта бўлиши мумкин. Оила қурмаганларни бугун кечқурун романтик учрашув кутиб туради. Фақат учрашувга кеч қолманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

25 мартда харидларни амалга оширсангиз, сотувчи томонидан бериладиган чекларни яхшилаб кузатишни унутманг. Сизни алдашлари мумкин. Арзимаган буюм сотиб олиб катта пулга чув тушишингиз эҳтимолга яқин. Куннинг иккинчи ярмида телефон орқали жуфтингиз билан айтишиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Ён бериб қўя қолинг. Ортиқча жанжаллар яхшиликка олиб келмайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...