Ўйнашини ўлдириб тана бўлакларини дарёга оқизган питерлик «домла» иши бўйича янги фактлар пайдо бўлди… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Эслатиб ўтамиз, Петербург университети домласи, тарих фанлари номзоди, Наполеон фанатларидан бири Олег Соколов 2019 йил 8 ноябр куни соат тунги 02: 36 дан 03: 00 гача ўйнаши, аспиранти Анастасия Ещенко билан ўзи яшайдиган квартирада рашк туфайли жанжаллашиб қолган. Кейин жаҳл отига минган домла ов милтиғини кесиш орқали ясалган обрез винтовкадан Настянинг бошини мўлжаллаб ўқ узган. Шундан сўнг Настяни бўға бошлаган. Сал ўтиб Соколов яна ўйнашига қарата уч марта ўқ узган. Бунга Настянинг шунча ҳаракатдан кейин ҳам ўла қолмагани сабаб бўлган. Ўйнашини ўлдиргач, дарахт кесадиган кичик арра, болта ва пичоқ ёрдамида марҳуманинг танасини бўлаклаб чиққан. Бир қисмини халтага жойлаган-да, Мойка дарёсига оқизиб келган. Иккинчи марта қолган тана бўлакларини дарёга оқизиш асносида уни полициячилар қўлга олган. Терговда тан олиб айтишича, ўйнашини ўлдириб кейин ўз жонига ҳам Наполеон кийимида қасд қилишни режалаштирган экан. Бироқ негадир жонига қасд қилмабди.

Ачинарлиси, шу йил 20 март куни Россия бош прокуратураси домланинг жиноятида ваҳшийлик, шафқатсизлик кузатилмаганини маълум қилди. Демак, домлага нисбатан жазо енгиллаштирилади.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here