Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари қачон давом эттирилади?

0
ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги шахсий каналида қуйидаги хабарни ёзди.

Энг кўп берилаётган шу саволга аниқ жавоб берадиган кимдир йўқлигини айтмоқчи эдим. Менда жавоб йўқ, директоримда ҳам, ундан тепароқдагисида ҳам. Ҳолат шундайки, вазият ўнгланиши бандасининг қўлида эмас.

Биз албатта РУХСАТ деган хитобни кутамиз. Аммо ундан муҳимроғи, барчамизнинг саломатлигимиз.

P.S. Ҳақиқий профессионал футболчилар чемпионат давом эттирила бошлагач кўринади. Улар ўз формасини лозим даражада ушлаб тура олмаслиги кундек равшан. Аммо шундай бўлса-да, ўзини қўйиб юбормаган ва нима қилиб бўлса-да, формасини ушлаётган футболчиларга кейинроқ майдонда осон бўлади», – деб ёзади Диёр Имомхўжаев. 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here