Хитой ҳукумати Ухан билан транспорт алоқаларига қўйилган чекловларни олиб ташламоқда

0

Хитой ҳукумати коронавирус тарқалиши бошланган Ухан шаҳри билан транспорт алоқаларидаги чекловларни олиб ташлайди. Бу ҳақда, РИA Новости шаҳар бош қароргоҳининг COVID-19 тарқалишини олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги баёнотига таяниб хабар қилди.

Таъкидланганидек, 8 апрелдан бошлаб чекловлар олиб ташланади.

Ташқи транспорт алоқаси аста-секин тикланади, дейилади ҳужжатда.

2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония тарқалишини эълон қилди. Касалликнинг қўзғатувчиси – бу COVID-19 расмий номи берилган коронавируснинг янги туридир. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирус пандемияси тарқалганини эълон қилди.

loading...