Япония ҳукумати Олимпиаданинг ўтказилишига нега қарши чиқмоқда?

0

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Халқаро Олимпия қўмитаси жорий йилнинг июль-августь ойларида бўлиб ўтиши белгиланган Токио-2020 Олимпия ўйинларининг ўз вақтида ўтказилишини маълум қилган эди.

Аммо, Япония ҳукумати тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасининг ўз вақтида ўтказилмаслиги мумкинлиги ҳақида фикр билдиришди. Сабаби бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган ва инсон саломатлиги учун катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси Олимпия ўйинларининг ўтказилишига таъсир кўрсатмай қолмайди.

Маълум қилинишича, Япония томони бир неча йиллардан бери ўтказилиши учун катта тайёргарлик кўриб келинаётган Олимпия ўйинларининг бўлиб ўтишига қарши чиқмоқда.

Бу фикрни шахсан Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳам тасдиқлади. Бунинг учун эса ҳукумат Олимпиадани кечроқ муддатда ўтказилишига ҳам тайёр.

“Мусобақани кечиктириш қарорини қабул қилишдан қочиб қутула олмаймиз. Ҳозирги шароитда Олимпиадани тўлақонли ўтказиб бўлмайди. Спортчиларнинг ва бошқа иштирокчиларнинг саломатлиги биз учун биринчи ўринда туради”, деб айтиб ўтган Абэ.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here