ЮРАК УЧУН ХАВФЛИ МАҲСУЛОТЛАР…

0

 

Испаниялик кардиолог Хуан Пабло Канепа (Juan Pablo Canepa) юракни соғлом тутиб туриш учун биринчи ўринда анаэробик машғулотлар билан шуғулланиш ва зарарли таомлардан қочиш кераклигини айтиб ўтди. Кардиологнинг таъкидлашича, юракка мевалар, сабзавотлар, бўтқалар, олий навли ундан тайёрланган нон маҳсулотлари, балиқ, зайтун ёғи жуда фойдали ҳисобланади.

Кафеларда пишириладиган пишириқлар эса нафақат зарарли, балки юрак учун жуда хавфлидир. Пицца, чучвара, макарон маҳсулотларини чеклаш юрак учун фақат фойдали кечади.

Энергетик ичимликлар ичиш ҳам ҳеч кимга маслаҳат берилмайди. Улар нафақат сурункали юрак хасталикларини қайта қўзғатади, балки соғлом юракни ҳам ишдан чиқаради. Спиртли ичимликни доимий равишда ичиш кунларнинг бирида юрак ишлашдан тўхташига сабабчи бўлади. Бир жойда узоқ ўтириб қолишдан, кашандаликдан, наркотиклардан ҳам воз кечиш лозим. Ана шунда юрак бир маромда ишлайди. Юрак эгаси эса узоқ умр кўради иншооллоҳ.

Саломат бўлинг!!!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here