Актриса Дилором Қамбарова ҳозир қаерда?

0

Дилором Қамбарова 1957 йил 27 апрель санасида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида шифокорлар оиласида туғилган.

У 15 ёшида таниқли режиссёр Али Ҳамроевни эътиборига тушган ва илк марта ушбу режиссёр томонидан суратга олинган «Қўрқув билмас» ҳамда «Еттинчи ўқ» номли фильмларда иштирок этган.

Актриса 1982 йилда Бутуниттифоқ давлат киномотаграфия олийгоҳини тамомлаган. Дилором Қамбарова Ўзбектелефильм киностудиясидаги фаолияти давомида, бизга таниш «Йигирманчи аср қароқчилари», «Оловли йўллар»,  «Тўйлар муборак» ҳамда «Темир хотин» каби 20 дан ошиқ фильмларда суратга тушган.

Актриса 1985 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони билан тақдирланган.

Дилором Қамбарова актриса сифатида сўнгги марта 1993 йилда «Шариф ва Мариф» фильмида иштирок этган. Кейинчалик у оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. АҚШга кўчиб боргач Сиэтл шаҳрида яшаган ва ўша ердаги модель агентлигида ишлаган.

Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида: Дилором Қамбарова таниқли украиналик режиссёр Владимир Хотиненко билан оила қурган. Кейинроқ улар ажрашган ва актриса бошқа бир инсонга турмушга чиққан. Ушбу икки турмушидан унинг биттадан Палина ва Зарина исмли икки қиз фарзанди бор.

Бугунги кунда 62 ёшда бўлган Дилором Қамбарова оиласи билан АҚШда истиқомат қилади.

loading...