АРОҚ ФОЙДА БЕРМАЙДИ!

0

Ароқ кони зарар, айниқса ҳозир. Чунки биринчидан унинг ҳақийқатдан ҳам тоззалигига кафолат йўқ. Иккинчидан, бу заҳру зақум истеъмол қилинганида одам организими бўшашади. Ҳар хил касалликлар, айниқса коронавирусига қариши курашувчи кучи “ухлайди”. Демак, вируснинг ўйнаб кулиб инсоннинг вужудига кириб олишига имконият яратилади. У тўсиқ бўлмагач “ўйнаб кулиб” ичингизга кириб олганидан кейин билган ноғорасини чалиб, сизни “рақс”га туширади. Қарабсизки, “ёғоч оёқли саман от” сизни миндиришга тайёр турибди. Касалликдан-ку, ўлиб қутилдингиз, қоро ерга бағрингизни босиб ётганингизда сўроқ саволга қандоқ жавоб берасиз. Ахир сизнинг ўлишингизга бош сабабчи ароқку! Ичиб ўлганинг жойи ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлган жаҳаннамдаку! Шундоқ экан, эсингизни йиғинг… Бизни вазифамиз эслатиш. Хулосаси эса ўзингиздан!

loading...