Бу актриса Бобур Йўлдошевнинг онаси эканлигини билармидингиз?

0

Актриса Римма Аҳмедова 1942 йил 4 август санасида Тошкент шаҳрида туғилган.

Унинг отаси Ашур Рўзиев онаси эса Александра исмли рус миллатига мансуб аёл бўлган. Актриса оилада ёлғиз қиз бўлган. Римма Аҳмедованинг отаси, у туғилмасиданоқ ҳарбий хизматга кетган ва шу бўйи уйига қайтмаган. Онаси Александра эса бошқа турмуш қурган. Бўлажак актриса бувиси Анор хола қўлида катта бўлган.

Мактабда ўқиб юрган вақтларда у балет тўгарагига қатнаган. Кейинчалик  яқинларининг тазийқи сабаб балетни ташлашга мажбур бўлган. Римма Аҳмедова мактабни тамомлагач,  Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳининг «Драма ва кино актёрлиги» бўлимида таҳсил олган.

Олийгоҳдаги ўқишни якунлаш арафасида у,  бир ой ичида ҳам онасидан ҳам боқиб катта қилган бувисидан айрилган. Бу йўқотишлардан кейин у анчагача ўзига кела олмаган.

Актриса ўз фаолиятини ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида  бошлаган. Ушбу театрда у «Қирол Лир»,»Келинлар қўзғалони» ва «Парвона» каби ўнлаб машҳур спектаклларда қатнашган. 1987 йилга келиб у кўплаб ҳамкасблари билан бирга Ўзбек миллий драма теартига ўтган  ва ўз фаолиятини ушбу театрда давом эттирган.
Актриса кинода ҳам ўзига ҳос образлар яратган бўлиб, «Даллол», «Юссиз», «Шўрпешоналар» ҳамда «Бомба» сингари бизга таниш фильмларда суратга тушган.

Римма Аҳмедова ўзбек томошабинларига асосан дубляждаги фаолияти билан яхши таниш бўлиб, ушбу соҳадаги қарийб 35 йиллик фаолияти давомида 2 мингга яқин фильм қаҳрамонларига овоз берган.

Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида: Римма Аҳмедова кўпчилигимиз таниган режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан оила қурган. Улар кўп йил бирга яшашган ва икки қиз ва бир ўғил фарзандли бўлишган. Кейинчалик турли омиллар сабаб бу жуфтлик ажрашган.
Актрисанинг қизлари санъат соҳасини танлашмаган, лекин ёлғиз ўғли Бобур Йўлдошев эса ота ва онаси каби таниқли актёр бўлди.

Римма Аҳмедова кўкрак саратони касаллиги чалингач 1997 йилда ўз фаолиятини бутунлай якунлаган. Ушбу оғир ҳасталик сабаб у 2006 йил 13 ноябр куни 64 ёшида оламдан ўтган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here